"Займовични олиб келганимда 10 та гол ура оладими, деб айтишганди"

“Сўғдиёна” клубига мавсум бошида таклиф қилинган бельгиялик ҳужумчи Зенан Займович охирги пайтларда тинмасдан голлар уряпти. Қачонки, жиззахликларга Иван Бошкович бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг Займович ўзини кўрсатишни бошлади. У 6-турда дебют голини урган бўлса, шундан бери ҳар учрашувда рақиб дарвозаларини ишғол қилиб келмоқда. Натижада легионер ҳужумчи 6 та голи билан тўпурарлар орасида бормоқда.

Ёрқин Назаров эса чемпионатнинг 4-туридан кейин “Сўғдиёна” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганини биласиз. Лекин Займович Назаров бошқаруви остида гол урмаганди. Яқинда жиззахликларнинг собиқ устози Sports.uz сайтига берган интервьюсида ушбу легионер тўғрисида ҳам тўхталиб, шундай деди:

“Мени йиғган жамоам нотўғри бўлмаганининг исботини ҳозирги мураббий кўрсатиб беряпти. Футболчиларни қийналиб қайсидир жамоалардан олгандик. Таркибни мен йиғганман. Ҳаммасини ўзимни услубим ва ўйинимга мослаштириб таклиф қилганман.

Кейин яхши легионерларни олиб келмабди, деган гап-сўзлар бўлди. Энди қаранг, олиб келган легионерларимдан бири Зенан Займович! Ҳозир 6 та гол билан тўпурарлар орасида бормоқда. Ёмон футболчи бўлганида ҳозир 6 та гол урмасди. Уни олиб келганимда менга бу ўйинчи 10 та гол ура оладими, деб айтишганди. Бу албатта 10 та гол уришини айтгандим. У хотиржамлик билан 10 та гол ура олади”, - дейди Назаров.

"Ўзбекистонга қайтганимиздан сўнг ҳаммани ютишни бошлаймиз, деб ўйлагандим" - "Сўғдиёна" билан хайрлашган мураббий қизиқарли гапларни айтди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Urinov Shoxjahon
26/05/2023 19:02
Ёркин Назаров эртак айтма. Сан мураббий эмассан. Жиззахда факат Корин ту́йгазиш билан овора булдинг. Санда тактика нол экан.
Dolche& Gabana
26/05/2023 14:57
Ерик яхшиям игрокинг бомбардирмас как будьто бир нимани койил киб куйган тренердай каррилайсан сал пасрок тушкин сани уревенин ниже плинтуса вапшето так что будь на себя