Зайнаб Дайибекова бронза медалини қўлга киритди
Бельгиянинг Гент шаҳрида қиличбозлик бўйича “Flemish Open” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Унда қатнашган саблячимиз Зайнаб Дайибекова бронза медалини қўлга киритди.
Ярим финалгача етиб борган ҳамюртимиз финал остонасида франсиялик Луизе Клейнга 12:15 ҳисобида имкониятни бой берди. Тез орада ушбу дастурдаги йигитларимиз ўз имкониятларини синаб кўришади.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.



Comments