Заза Италия терма жамоаси сафида жароҳат олди

Италия терма жамоаси ҳужумчиси Симоне Заза жароҳати сабаб машғулотларни эрта якунлашга мажбур бўлди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши номаълум. Унинг жароҳати ҳақида тўлиқ маълумот тез орада ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси октябрь ойида дастлаб Украина (10 октябрь), сўнгра Польшага (14 октябрь) қарши баҳс юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!