“Зенит” Аксель Витселнинг сотувидан қанча даромад топгани фош бўлди
Ads

 

Бир неча кун аввал Россиянинг “Зенит” жамоасида тўп сурган ярим ҳимоячи Аксель Витсел Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади.

Ўшанда трансфер нархи 7 миллион евро атрофида бўлгани хабар берилганди. Аммо “Зенит” бельгиялик футболчидан аслида қанча ишлаб олгани маълум бўлди.

“Спорт-Экспресс” нашри питерликлар 27 ёшли футболчининг траснферидан 21 млн евро ишлаб олгани ҳақида маълумот берди.

Қайд этиш керакки, Италия чемпиони “Ювентус” анчадан буён Витсель учун курашаётган эди, аммо ярим ҳимоячи кўпроқ пул ортидан қувиб, туринликлардан узр сўраганди.