"Зенит" Азмунни қанчага сотмоқчи эканини маълум қилди

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби эронлик ҳужумчиси Сардор Азмунни қанчага сотмоқчилигини маълум қилди.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, Россия чемпиони Азмун учун "Лион"дн 4,5 миллион евро талаб қилмоқда. Ўз навбатида француз клуби 27 ёшли футболчини жорий қишки трансферлар даврида таркибга қўшиб олмоқчи ва бунинг эвазига “Зенит”га 3 миллион евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Азмуннинг "Зенит" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунлангач ўз ниҳоясига етади. Шу сабабли у яна ярим йилдан сўнг жамоани эркин агент сифтида текинга тарк этиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!