Ads

Россиянинг "Зенит" клуби "Барселона" футболчиси Малкомни харид қилмоқчи.

Санкт-Петербург клуби футболчи учун расмий таклиф билан чиқди ва 35+5 млн евро тўлашга тайёр. Аммо Каталония клуби Малкомнинг трансферидан 45 млн евро ва қўшимча 5 млн евро бонус олишни истаяпти.

"Барса" футболчига унинг манфаати учун хизмат қиладиган жамоага қўйиб юборишни тушунтирган. Аммо Малком Россияда фаолиятини давом эттиришга қарши эмас.

Каталония жамоасининг раҳбарлари ушбу трансфер шу ҳафтада хал бўлишига шубха қилишмоқда.
"Зенит" клуби спорт раҳбари Хавьер Рибальта ҳозирда Барселонага ташриф буюрган. Руслар 48 соат ичида трансферни расмийлаштиришни исташмоқда.

2018/19 йилги мавсумда Малком Ла Лиганинг 15 та баҳсида майдонга тушди ва битта гол уриш билан бирга 2 та ассистлик вазифасини бажарган.