"Зенит" етакчи футболчисини номаълум муддатга йўқотди

  • 15 октябрь, 2020, 16:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Зенит" клуби вингери Малком ФИФА кунлари пайтида жароҳат олди. Metaratings нашри тарқатган хабарга кўра, 23 ёшли бразилиялик футболчининг жароҳати қай даражада экани маълум қилинмаяпти.

Tecno

Малком 17 октябрь куни РПЛ доирасидан ўрин олган “Сочи”га қарши баҳсни аниқ ўтказиб юборади. У 20 октябрь куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "Брюгге" билан бўладиган ўйинда ҳам иштирок этолмаслиги мумкин.

Малком жорий мавсум “Зенит” сафида жами 11 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!