Ads

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ярим ҳимоячиси Эмилиано Ригони янги мавсумни "Сампдория"да бошлайдиган бўлди. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира ўз твиттерида хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра А Серия клуби 26 ёшли аргентиналик футболчини кейинчалик 9 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 1 млн еврога 1 йилга ижарага олади.

Маълумот учун, Ригони “Зенит” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У питерликлар сафида жами 41та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол уришга эришган.