"Зенит" марказий ўйинда "Краснодар"ни ишончли ҳисобда енгди (видео)

Россия премьер-лигасининг 14-турида “Зенит” ўз майдонида “Краснодар”ни қабул қилди.

“Газпром Арена”да кечган марказий баҳс 3:1 ҳисобида майдон эгаларининг ишончли ғалабаси билан якунланди. Питерликлар сафида голларни Далер Кузяев (65'), Артем Дзюба (79') ва Алексей Сутормин (90') киритган бўлса, меҳмонларнинг голига Маркус Берг (17') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!