Ads

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ўзининг янги хариди – Клаудио Маркизиони қачон оммага расман таништиришини эълон қилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра питерликлар италиялик машҳур футболчини 9 сентябрь куни Қозоғистоннинг “Қайрат” клубига қарши ўтказиладиган ўртоқлик ўйинидан олдин мухлисларга таништиради.

Эслатиб ўтамиз, Маркизио “Зенит” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У айни дамда Россия премьер-лигасининг энг кўп маош олувчи футболчиси ҳисобланади.