"Зенит" Моуриньо жамоаси билан ўйнайди
Россиянинг "Зенит" жамоаси келаси ойда "Фенербахче"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказишини маълум қилди. Беллашув 15 ноябрь куни бўлиб ўтади.
"Шюкрю Сараджоглу" стадионида бўлиб ўтадиган баҳс старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 22:00да чалинади. "Фенербахче"ни ҳозирда португалиялик мураббий Жозе Моурино бошқармоқда.
Эслатиб ўтамиз, октябр ойидаги ФИФА кунларида "Зенит" Сербиянинг "Воеводина” клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ҳозирда "Зенит" 29 очко билан РПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар