“Зенит” Шомуродов трансферидан нега воз кечди?

Россия премьер-лигаси пешқадами “Зенит” ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни трансфер қилиш вариантидан воз кечди. Бу ҳақда Metaratings нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ, Санкт-Петербург жамоаси раҳбарияти клубни тарк этиши кутилаётган Сардор Азмун ўрнига ёзги трансферлар вақтида Элдор Шомуродовни олмоқчи эди. Маълум бўлишича, пандемия таъсирида "Зенит"нинг трансфер сиёсати ўзгарган. 

Питерликлар айни пайтда чемпионат ўйинларида тўртта ҳужумчидан фойдаланмоқда. Артём Дзюба ва Сардор Азмундан ташқари аргентиналик Себастьян Друисси ва бразилиялик Малком ҳам юқори савияли ўйинчилар ҳисобланади. Қолаверса, Азмуннинг жамоадан кетиши сўроқ остида турибди. Чунки унга қизиққан "Милан" кучли бешлик чемпионатларига кўниккан Лука Йовични олишга қарор қилди. Эронлик тўпурарга жиддий қизиққан "Наполи" ҳам футболчининг трансфер суммаси қимматлигини пеш қилмоқда.

large_17

"Зенит" клуби хўжайинлари иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб, мавсум тугагунича ҳеч кимга янги шартнома таклиф қилмасликка, бундан ташқари, ёзда катта трансферларни амалга оширмасликка қарор қилди. Элдор Шомуродовнинг трансфери эса Россия миқёсида йирик харидлар сирасига киради. Чунки ўзбек ҳужумчиси "Ростов" томонидан 10-15 миллион еврога баҳоланаётгани маълум қилинган эди. 

“Зенит” ҳужумни кучайтириш мақсадида “Сочи”да ижарада ўйнаётган тажрибали ҳужумчи Александр Кокоринни қайтариб олиб келиши ҳақиқатга яқин. Бу футболчи қамоқда ўтириб чиққанига қарамай, "Сочи" таркибида 4 та ўйинда 3 та гол уриб, тўпурарлик маҳоратини йўқотмаганини намойиш қилди. Кокорин бу мавсумни сочиликлар таркибида якунлаш бўйича келишувга эга. Кейин катта эҳтимол билан "Зенит" уни қайтариб олади. 

large (1)_3

Шунингдек, "Зенит"нинг асосий тўпурари Артём Дзюбага ҳам янги битим таклиф қилинади. Дзюбанинг ёши ва Европа футболининг асосий талабларидан бири - тезкорлик масаласи туфайли уни бирор кучли чемпионатга кетишига ишониш қийин. Артём бор маҳоратини Россия чемпионатида кўрсатади. 

125163-27

Хулоса қилиб айтганда, питерликлар бирор янги футболчи олиш ниятида эмас. Аксинча, айрим ўйинчилар мавсум якунида ўзларига бошқа жамоа қидиришга мажбур бўлади. Хусусан, "Зенит" катта тажрибага эга бўлган ва мавсум сўнггида шартномаси якунланадиган Юрий Жирковдан ҳам воз кечади.

Элдор Шомуродов масаласида эса унинг агенти қатор клублар билан мулоқот қилаётгани ҳақида хабарлар бор. Зотан, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Россия чемпионатидаги бошқа клублардан кўра Европанинг кучли чемпионатларидан бирига ўтишни маъқул кўради.  

Қолаверса, Элдор жорий чемпионатда жамоаси билан Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун курашмоқда. Ҳамюртимизга кўз тиккан жамоалар скаутлари ва европалик агентлар ўзбек ҳужумчисини айнан юқори нуфузли мусобақада топ клубларга қарши қандай ўйин намойиш эта олиши қизиқтирмоқда. Демак, ҳамюртимизнинг олдида кўп вариантлар пайдо бўлади.

1575734997_1575703382_69504_large

Бу йилги чемпионатда эса 24 ёшли Элдор Шомуродов 22 та учрашувда 11 та гол ва 6 та голли пас муаллифи бўлди. У тўпурарлар баҳсида айнан “Зенит” ҳужумчиси Артём Дзюба билан беллашмоқда. Элдорнинг “Ростов” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача амал қилади.

Элдор Шомуродов “Зенит”га ўтадими?

Шомуродов европалик футбол агентлари кузатувида!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Javohir Fayziyev
14/06/2020 23:04
Shomurodovni urni katta Uzbekistanda agar u bulmaganda singapurdan falastindan toshkentda ulardan aniq yutqazardi u yigit hali kurasilar chimpionlar ligasida hsm uynab gollar urdi men unga ishonaman????????????????
&
Насаф
14/06/2020 22:33
Шу гапи уш ерни узида ёзсанг нима киларди? Пул есин!!!!!!! Омайдиям шомуродовингни, 2 пулга киммат
&
Javohir Fayziyev
14/06/2020 23:08
Haa saytdagilar bazida rosa xaxaddidan oshvotti myu da uynagan uzbek deb malayziyada uynab yurganni aytibdi bular
&
Javohir Fayziyev
14/06/2020 23:08
Haa saytdagilar bazida rosa xaxaddidan oshvotti myu da uynagan uzbek deb malayziyada uynab yurganni aytibdi bular
Dilshodbek Yuldashev
14/06/2020 23:49
Отникини ебсан жумонг!!! Зенитга Элдор ўтмайди тушундингми!!!