"Зенит" собиқ ярим химоячиси: "Мен фаолиятимни Саудия Арабистонида якунламоқчиман"

Россиялик футболчи Далер Кузяев фаолиятини Саудия Арабистони ёки Қатарда якунламоқчи.
"Зенит"нинг 31 ёшли собиқ ярим ҳимоячиси ўтган йилнинг июл ойидан бери Франциянинг "Гавр" жамоасида тўп сурмоқда.

- Фаолиятингизни қаерда якунламоқчисиз?
- "Мен сизга бир сирни айтаман. Саудия Арабистонида ёки Қатарда фаолиятимни якунламоқчиман. Бу пул масаласида эмас, балки динга бўлган муносабатда. Сўнгги бир йил ичида мен динга анча яқин бўлиб қолдим ва энди мен ўзимни шу муҳитда топиб, мусулмон мамлакатида яшаш қандай эканини англаб етишни хоҳлаётганимни тушундим”, — деди Кузяев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!