Зерикарли кечган Ян ва Стерлинг ўртасидаги реванш кутилмаган натижа билан якунланди
АҚШнинг Жэксонвилл шаҳрида UFC 273 турнири давом этмоқда.
Энг енгил вазн тоифасидаги Алжамейн Стерлинг ва Пётр Ян ўртасидаги реванш жанг ниҳоясига етди. Биринчи раунда жангчилар бир-бирини ўрганди. Иккинчи ва учинчи раундларда Алжамейн партерда фаолроқ ишлади. Тўртинчи раундга келиб, Ян уйғонди. Ҳал қилувчи раундни ҳам россиялик спортчи ўз номига ёздириб қўйди. Ҳакамларнинг қарорига кўра, 48-47, 47-48, 48-47 ҳисобида Стерлинг ғалаба қозонди.
Олдинда бизни кечанинг асосий жанги кутмоқда. Турнир ҳақидаги сўнгги янгиликларни SPORTS.uz сайтида кузатиб боринг.
Фикрлар