Зидан аламли мағлубиятдан кейин шогирдларидан хурсандлигини айтди
Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган беллашувда "Реал" ўз уйида "Шахтёр"га мағлуб бўлди. Ўйиндан кейин мадридликлар устози Зинедин Зидан ўз фикрларини билдириб ўтди:
"Ўзимни "Реал"даги вазиятни тўғрилашга қодир, деб биламан ва бунга ҳаракат қиламан. Бу борада шогирдларим менга ёрдам беради. Биз ечим излаймиз ва топамиз! Албатта, "Шахтёр"дан учралган мағлубиятдан сўнг, кайфият тушиб кетиши аниқ. Ушбу ўйин хатоларимиз жамланмаси бўлди.
Иккинчи таймда ўйин тизгинини қўлга олиб, яхши натижа учун ҳаракат қилган футболчилардан жуда хурсандман. Мен мураббийман ва кейинги ўйинларгача муаммоларимиз ечимини топаман. Энди эса, бор эътиборимизни "Барселона"га қарши учрашувга қаратишимиз лозим."
Фикрлар