Зидан "Барселона" билан ўйинга яширин қурол тайёрлади

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 14-турида Каталонияда "Барселона" билан бўладиган ўйинда Карлос Касемирони асосий таркибда майдонга туширмоқчи.
 
Касемиро 4-турда "Эспаньол"га қарши учрашувда жиддий жароҳат олганди. Айни пайтда бразилиялик футболчи саломатлигини тиклаб, умумий гуруҳ машғулотларида қатнашмоқда. Зидан 24 ёшли Касемиро "Барселона" устидан ғалабани таъминлашига ишонмоқда.
 
Шу ўринда, Гарет Бэйл жароҳат туфайли "Эл Класико"ни ўтказиб юборишини айтиш лозим.
 
Агар бўлажак учрашувда "Реал" ғалаба қозонадиган бўлса, чемпионлик пойгасида "Барселона"дан 9 очкога илгарилаб кетади. Айни пайтда Мадрид клуби ҳисобида 33 очко, каталонияликларда 27 очко бор.
 
"Барселона" - "Реал" учрашуви 3 декабрга белгиланган.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!