Зидан “Барселона”дан хавфсирамоқда

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан азалий рақиб “Барселона”нинг янги мавсумдаги мақсадлари ҳақида ўз қарашларини билдирди.

- Мен “Барселона”ни ҳурмат қиламан. Клуб ичида нима бўлаётганини билмайман. Ҳар бир клубда муаммо ва қийинчиликлар бўлади. “Барселона” таркиб жиҳатидан барча совринлар учун курашадиган жамоа. Бунга шубҳа йўқ, - деди Зидан.

Испания Ла Лигаси чемпионлиги учун асосий рақобат “Барселона” ва “Реал” ўртасида кечиши анъанага айланган. Аввалги йиллардан фарқли ўлароқ, каталонияликлар жорий мавсумда янгича таркиб билан ўйнайди. Зидан эса “Реал”да барқарор муҳитни ушлаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!