Зидан: Бэйл - "Реал" футболчиси ва мен унга ишонаман
“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан уэльслик вингер Гарет Бэйлнинг жамоадан кетиши мумкинлиги ва унинг Лондонга кетгани борасида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди.
“Бизнинг ўзаро муносабатларимиз яхши, мен у билан кетиши ҳақида гаплашмадим ва унинг ўзи ҳам ҳеч қачон бу ҳақда гапирмади. У клубдан руҳсат олиб кетди, у таркибда эмас, чунки у жароҳат олган. У ўйнай олмайди, қачонки ўйнашга тайёр бўлса, шунда ўйнайди.
У бор кучи билан шуғулланади ва лекин кўп гапириб тартибсизлик келтириб чиқаради. Бэйл – “Реал” футболчиси ва мен унга ишонаман. Мен унинг бу ерда бахтли эканига ишонаман. Мен унинг бирор марта шикоят қилганини эшитмадим”, - дейди франциялик мутахассис.
Фикрлар