Зидан бир қарорга келди, у Францияда иш бошлайди

  • 08 Feb 06:56
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франциялик мутахассис Зинедин Зидан тез орада янги жойда иш бошлаши мумкин.

Tecno

"Todofichajes" нашри маълумотларига қараганда, у "Пари Сен-Жермен"ни бошқаришга розилик берган. 50 ёшли мураббий мавсум сўнгида парижликлар билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, парижликлар раҳбарияти клубнинг айни пайтдаги устози Кристоф Гальтьенинг натижаларидан кўнгли тўлмаяпти. Шу боис, у мавсум сўнгида истеъфога чиқарилади.

Зидан мураббийлик фаолияти давомида фақатгина "Реал"да ишлаган ва мадридликлар билан 3 бор Европа Чемпионлар лигаси совринини қўлга киритган.

Comments

You must be logged in to commet!