Зидан: "Биз Бэйл билан унинг қолиши ҳақида гаплашиб олдик. У бугун жуда яхши ўйнади."
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг илк туридан ўрин олган "Сельта"(3:1)га қарши учрашувдан сўнг, Гарет Бэйл жамоада қолиши борасида гапириб ўтди.
"Ўйиндан олдидан Бэйл билан унинг жамоада қолиши ҳақида гаплашиб олдим. Бизнинг ихтиёримизда бўлган барча футболчилар энди фақат мавсум ҳақида ўйлашади. Гарет ҳам бошқалар сингари жуда яхши ўйнади. Энди у фақат янги мавсум ҳақида қайғуради ва ўйнаш ҳақида бош қотиради," - деди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли футболчи "Сельта"га қарши баҳсда, асосий таркибда майдонга тушди ва учрашувнинг 12-дақиқасида голлиз узатмани амалга оширди.
Фикрлар