Зидан “Боруссия Д”га тан берди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Дортмунднинг “Боруссия” (2:2) жамоасига қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи сўнгги тур учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди ва немисларни мақтади.

Бизда учинчи голни уриш учун жуда кўплаб вазиятлар бўлди. Шу билан бирга рақибимиз ўйинга қайтишга ўзида куч топа олди. “Боруссия Д” ҳақли равишда биринчи ўринни қўлга киритди. Улар кучли томонларини намойиш эта олди, – дейди Зидан.