
Зидан Чемпионлар лигасида қайси жамоа ғолиб чиқишини айтди
“Реал” бош мураббийи сифатида Чемпионлар лигасида уч маротаба ғолиб чиққан Зинедин Зидан бу галги мусобақада қайси жамоа ғолиб чиқишини айтди.
Маълумки, қитъанинг энг нуфузли мусобақаси финалида “Пари Сен-Жермен” ва “Интер” ўзаро рақобатлашади. Ўйин 31 май куни Германияданинг Мюнхен шаҳрида ташкил этилади.
- Мен ҳам Европа Чемпионлар лигасини томоша қиламан, албатта. Мен марселлик эканимга қарамай, бўлажак баҳсда парижликлар ғалаба қозонади, деб ўйлайман, - деди Зинедин Зидан.
Таъкидлаш жоизки, ПСЖ жаҳоннинг энг бадавлат клубларидан бири бўлишига қарамай, Европа Чемпионлар лигасида бирор маротаба ғолиб чиқмаган.
Фикрлар