Зидан "эл-класико" олдидан Месси, Рамос ва Азар ҳақида гапирди

Мавсумнинг иккинчи "эл-класико"сига ҳам оз қолди. Эртага бўлиб ўтадиган учрашув олдидан "Қироллик клуби" бош мураббийи Зинедин Зидан матбуот анжуманида иштирок этди:

"Азар эртага ўйнай оладими? Кўрамиз, ҳаммаси унинг ўзини қандай ҳис қилишига боғлиқ".

"Рамос аллақачон ўзининг сўнгги класикосини ўйнадими? Умид қиламанки, йўқ".

"Мбаппе ажойиб футболчи, аммо у менинг жамоамда эмас. Шунинг учун, мен бошқа ҳеч нарса дея олмайман".

"Винисиус жуда яхши футболчи ва у қаттиқ ишлайди. Вини ёш ва ҳозир унга босим қилмаслик керак".

"Милитао - бу келажак ўйинчиси. Мен уни ҳар куни ўсиб бораётганини кўраман. Эдер биз билан бўлганидан хурсандмиз".

"Месси "Барселона"да қолади, деб умид қиламан, бу Ла Лига учун яхши".

"Эртага биз майдонда боримизни берамиз, биз жуда ижобий фикрлаймиз ва ажойиб ўйин намойиш қилмоқчимиз".

"Эртанги баҳс чемпионни аниқламайди, олдинда ҳали кўплаб ўйинлар бор. Биз ғалаба қозонишни истаймиз - бу биз ўйлайдиган ягона нарса".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!