Зидан Ферлан Мендини Франция терма жамоасининг асосий ҳимоячиси қилмоқчи
«Реал» клуби ҳимоячиси Ферлан Менди яна Франция терма жамоасига чақирилиши мумкин.
L’Equipe нашри маълумотича, «уч ранглилар»нинг янги бош мураббийи Зинедин Зидан футболчини миллий жамоага таклиф этишга тайёр, агар у яна ўзининг энг яхши спорт формасига қайтса. Зидан Менди истеъдодини юқори баҳолайди ва уни Франция терма жамоасининг асосий чап қанот ҳимоячисига айлантиришни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Ферлан Менди Зинедин Зидан қўл остида «Реал» таркибида тўп сурган. Ҳимоячи охирги бор Франция терма жамоаси шарафини 2024 йил июн ойида Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида ҳимоя қилган. Умумий ҳисобда Менди миллий жамоа сафида 10 та ўйин ўтказган.

Фикрлар