Зидан Франция терма жамоасида нима қиласан, бизга кел!

CHERY AUTO

Ишончли манбаларга таянадиган машҳур RMadrid actu аккаунти Х ижтимоий тармоғида хабар беришича, “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес бунгача икки марта “Реал”ни бошқарган франциялик мутахассис Зинедин Зиданни яна жамоага қайтаришни мақсад қилган.

Tecno

Маълумотларга кўра, “Реал” хўжайини Зиданни учинчи марта бош мураббийи лавозимига  тайинлашга қатъий қарор қилган.

Қайд этиш керакки, Зидан 2021 йили “Реал” бош мураббийлигини тарк этганидан бери ҳар мавсум бўладиган манфаатли чорловларнинг бирортасини қабул қилгани йўқ. Унинг орзуси Франция терма жамоасига устозлик қилиш.

Дидье Дешам бу лавозимни 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин бўшатиши кутиляпти. Флорентино Перес эса, Зинединни Франция футбол федерацияси терма жамоа мураббийлиги учун таклиф қиладиган шартномадан воз кечишга кўндирмоқчи.

“Реал”нинг бош режаси – 2026 йилда жамоа бошқарувида айнан Зиданни кўришдан иборат.

Шунингдек, турли манбалар мадридликларнинг ҳозирги бош мураббийи Хаби Алонсонинг мавқеи жамоанинг барқарор бўлмаган ўйини фонида ноаниқ ҳолатда эканини хабар қилмоқда. Испаниянинг нуфузли ОАВлари уни яқин орада ишдан бўшатилиши мумкинлигини ёзган.

Эслатиб ўтамиз, Зидан “Реал” бош мураббийи сифатида клуб билан кетма-кет уч марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!