Зидан Францияга қайтмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Лука Зидан фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

Marca нашри хабарига кўра, "Монпелье" футболчининг агенти билан музокара ўтказишни бошлаб юборган. Айни вақтда "Расинг"да ижара асосида тўп сураётган футболчи мадридликларнинг шартномани давом эттириш таклифига рад жавобини берди.

Мавсум сўнггида Херонимо Рульининг "Реал Сосьедад"га қайтиб кетишини ҳисобга олиб, кичкина Зидан "Монпелье"да асосий дарвозабон бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!