Зидан ишончини поймол қилган футболчидан юз ўгирди
“Реал” ҳимоячиси Марсело тез орада клубни тарк этиши керак.
- Зидан Марселодан норози. “Реал” футболчилари ҳам унга ишонмай қўйди. Ҳатто “Алавес”га қарши ўйинда ҳам тактик схема юзасидан Марсело жамоадоши Варан билан уришиб қолди, - деб хабар бермоқда журналист Эдуардо Инда.
2007 йилдан бери “Реал” шарафини ҳимоя қилаётган бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача давом этади. Бироқ, клубда юзага келган вазият туфайли Марсело қишда ёки келаси ёзда Мадриддан кетиши кутилмоқда.
Фикрлар