Зидан: Иско терма жамоа учун муҳим футболчи эканлигини исботламоқда
Ads

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан шогирди Исконинг ҳаракатларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилаётганини билдириб ўтди. Франциялик мутахассис “Реал”нинг  асосий таркибида муқим жой олган испания терма жамоаси футболчи билан ҳайрлашишни истамаяпти.

“Иско ажойиб формада ва мен бундан мамнунман. У Испания терма жамоаси учун муҳим футболчи эканлигини исботламоқда”, - дейди Зидан Marca нашрига берган интервьюсида.

Исконинг таъкидлашича, айни дамда унинг “Реал” билан шартномаси бор ва у жамоасини алмаштириш ҳақида ўйламаяпти.