Зидан Искодан норози

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ярим ҳимоячи Исконинг машғулотларга бўлган муносабатидан норозилигини айтиб ўтди.

Испан ОАВ тарқатган хабарларга кўра, “қаймоқранглилар” устози 25 ёшли футболчининг формасидан норози. Франциялик мутахассиснинг сўзларига кўра, бунга сабаб ўйинчининг шахсий хаёти, яъни унинг янги дугонаси Сара Саламо ва тунги клубларда кўп вақт ўтказишидир.

Маълумот учун, Иско ушба мавсумда 18 учрашувда майдонга тушган, 5 марта рақиб дарвозасини ишғол этган ва 4 ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!