Зидан жаҳон футболидаги энг кучли ярим ҳимоячилар тандемини яратмоқда
Ads

"Реал" клуби раҳбарияти  "Арсенал"нинг етакчи ярим ҳимоячиси Аарон Рэмси трансфери бўйича Лондон клубига мурожаат қилмоқчи. 

Мадрид клуби Рэмси учун 25 миллион фунт беришга тайёрлигини маълум қилган. Бундан ташқари футболчининг ўзига катта маош ваъда таклиф қилинади.  

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан майдон марказида энг кучли ярим ҳимоя тандеми - Уэльс терма жамоаси етакчилари Гарет Бэйл ва Аарон Рэмсини ўйнатишни мақсад қилган. 

Рэмсининг "Арсенал" билан шартномаси 2018 йилгача амал қилади. 

SPORTS.uz