Зидан Кейнни хоҳламоқда
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан ёзги трансфер вақтида ҳужумчи олишни режалаштирмоқда.
Мадридликларнинг рўйхатида "Тоттенхэм" ҳужумчиси Гарри Кейн ҳамда "Интер" сардори Мауро Икарди ўрин олган. Франциялик мутахассис эса Кейнни "Реал"га олиш келишни истамоқда.
AS нашри тарқатган хабарга кўра Кейннинг "Реал"га келиши Икардига нисбатан осон бўлиши кутилмоқда. Қолаверса, Зидан ўз қарашларига айнан инглиз ҳужумчиси мос тушиши тахмин қилинмоқда.
25 ёшли ҳужумчи учун "Реал"дан ташқари "Манчестер Юнайтед" жамоаси ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар