Зидан коронавирусга қарши топширган тест жавоби қандай чиққанини айтди

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан коронавирусга қарши топширган тест натижаларини эълон қилди.

“Натижа манфий чиқди. Албатта, биз коронавирус чиққанда жамоани қандай бошқариш ҳақида аввал келишиб олганмиз. Мен учун энг муҳими – жамоанинг соғлиги. Эртанги ўйинда жамоа билан бирга бўламан. бор эътиборни ўйинга қаратишимиз ва яхши тайёргарлик кўришимиз керак”, - деди франциялик мутахассис.

“Реал” эртага сафарда “Осасуна”га қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!