Зидан: Ла Лигада чемпион бўлмоқчимиз

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лигадаги чемпионлик пойгаси ҳақида гапириб ўтди.

“Энг муҳими – имкон қадар кўпроқ очко жамғариш. Ла Лига чемпионлиги учун 4 та жамоа кураш олиб бормоқда ва бу рақобат мавсум охиригача давом этади.

Тўрт жамоа рақобатлашаётган пайтда ҳар бир майда хато ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Биз  Ла Лигада чемпион бўлмоқчимиз ва бунинг учун охиригача курашамиз”, - деди франциялик мутахассис.

333

“Реал” 33 турдан сўнг мусобақа жадвалида 71 очко билан 2-ўринда бормоқда. Мадридликлар пешқадам ҳамшаҳари – “Атлетико”дан 2 очкога ортда қолишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!