Зидан “Манчестер Юнайтед” бўйича бир қарорга келди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бош мураббий Эрик тен Хаг ўрнига Зинедин Зиданни олиб келишни режалаштираётган эди.

Франциялик мутахассис 2021 йили “Реал” бошқарувини тарк этганидан буён ишсиз юрибди. Шунга қарамай, Зиданга ҳар йили жиддий таклифлар тушяпти.

RMC Sport нашрининг маълум қилишича, Зинедин Зидан “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришга қизиқиш билдиргани йўқ. Манчестерликлардан расмий таклиф тушган тақдирда ҳам Зидан уни қабул қилмайди.

“Реал”да икки маротаба бош мураббий бўлган франциялик мутахассис Испаниянинг икки карра чемпиони, Суперкубок соҳиби, Европа Чемпионлар лигасининг уч карра ғолиби бўлган.

Унга кейинги йилларда “Марсель”, ПСЖ, “Ювентус”, “Бавария”, Жазоир терма жамоасидан таклифлар бўлди. Бироқ, Зиданнинг асл мақсади Франция терма жамоасини бошқариш бўлганлиги сабабли у бирор жамоа билан келишувга киришгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Азимов Хасанбой
04/03/2024 14:07
Зидан куркок Реалдан бошка командани оёкка тургизишни эплолмаслигидан куркади. Анчелоттини исьефосини кутиб юраверади чунки Реал тайёр каманда Зиданми любой бошка тренер бусаям кучли уйнуради ва натижа курсатуради.