Зидан муҳим трансферни тўсиб қўйди

“Челси” футболчиси Виллиан лондонликлар билан якунланаётган шартномани узайтириш бўйича келишувга эришолмади. Унинг агентлари футболчини “Реал”га тавсия қилгани маълум бўлди.

Лекин мадридлик скаутлар футболчининг ёши ва ўйин услуби “Реал”га мос келмаслиги ҳақида хулоса берганидан кейин Зинедин Зидан бу трансферни тўхтатиб қўйди.

Зидан айни пайтда ярим ҳимояни кучайтириш бўйича ўз қарашларига таянмоқда. У “Манчестер Юнайтед”дан Поль Погбани олиш бўйича Сульшерга таклиф жўнатган ва жавобини кутмоқда.

“Реал”дан даҳшатли таклиф. Зидан Погба учун 4 футболчи жўнатади

Ортиқча эъзозланган юлдузлар. Улар орасида Одил Аҳмедовнинг дўстлари бор

Қайноқ янгилик! Роналду “Юве”дан кетяпти

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)