Зидан нега Бэйлни "Леганес"га қарши ўйин қайдномасига ҳам киритмади?

"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан нега уэльслик вингер Гарет Бэйлни кеча "Леганес"га қарши ўйин қайдномасига ҳам киритмаганини изоҳлади.

“Бэйлнинг йўқлиги бу техник қарор, бошқа ҳеч нарса эмас”, - дейди франциялик мутахассис.

31 ёшли Бэйл жорий мавсум “Реал” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. У сўнгги бор 24 июнь куни майдонга тушган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!