Зидан қутила олмаётган футболчи коронавирус туфайли яна "Реал"да қоладиган бўлди
«Реал» клуби вакили Гарет Бэйл мадридликлар сафида қолади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Манбада ёзилишича, коронавирус пандемияси туфайли жамоанинг молиявий имкониятлари пасайган ва келгуси трансферлар мавсумида катта ўзгаришларни қила олмайди. Шу боис Бэйл "қироллик клуби"да қоладиган бўлди.
Зинедин Зидан бу футболчидан яна қутила олмади. Бу сафар трансфернинг амалга ошишига коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий ҳолат сабаб бўлди.
Фикрлар