Зидан "Реал" бошқарувида супер рекорд соҳибига айланди

"Реал" Ла Лига 37-турида "Вильярреал"ни мағлубиятга учратиб, Испания чемпиони унвонини қўлга киритди.

Бу Зинедин Зидан учун мадридликлар бошқарувидаги 11-соврин бўлди. Таъкидланишича, "қаймоқранглилар" устози ўртача ҳар 19 та учрашувда биттадан унвонни ютиб келмоқда.

Олдинроқ, Зидан "Реал" бош мураббийлик курсисида Чемпионлар лигаси (2015/16, 2016/17, 2017/18), УЕФА Суперкубоги (2016, 2017), Испания чемпиони (2016/17), Испания Суперкубоги (2017, 2019/20) ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини (2016, 20117) қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Axmedov
17/07/2020 09:32
Реал бу реалде роналдосиз хам кучли реалде хафа болиш йук барсачилар . Хафа болманглар хайот давом этади. Реал чемпион агар лигачемпионлигиям колга киритса хуллас дахолиги хамма тан олади