Зидан: "Реал"да асосий ва заҳира футболчиси деган тушунча йўқ

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоада асосий ва заҳира футболчилари деган тушунча йўқ эканлигини таъкидлаб ўтди.

“Биз барчамиз ягона мақсад сари йўлга чиққан бир кемадаги йўловчилармиз. “Реал”да “А” ва “Б” жамоалар деган тушунча йўқ. Бизда барча футболчилар муҳим ва ҳар доим таркибда ўзгаришлар бўлиб туради”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” бугун чемпионатнинг илк турида Ла Коруньяга сафар уюштиради ва маҳаллий “Реал Сосьедад” жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 01:15да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!