Зидан "Реал"дан кетган Рамос ҳақида гапирди

"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан ҳимоячи Серхио Рамоснинг “қироллик клуби”дан кетганига ўз муносабатини билдирди.

“Афсона! Сенинг жамоадошинг ва мураббийинг бўлиш мен учун катта шараф эди. Тарихдаги энг буюк сардорлардан бири! Ҳаммаси учун сенга раҳмат!”, - деди франциялик мутахассис.

Зидан “Реал”да 2001-2006 йилларда тўп сурган. Рамос жамоага 2005 йилда келиб қўшилган. Кейинчалик Зидан “қироллик клуби” бош мураббийи сифатида бир неча мавсум фаолият юритди.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан ҳам мавсум якунлангач истеъфога чиққан эди. “Реал” эса Ла Лигада мавсумни 2-ўринда якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!