Зидан: "Реал"ни тарк этишга мажбур бўламан

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинеддин Зидан жамоадаги фаолияти ҳақида айтиб ўтди.

- Мен, фақатгина мен жамоанинг асосий ва заҳирадаги дарвозабони ким бўлишини таинлайман. Агарда футболчиларни бошқара олмасам жамоани тарк этишга мажбур бўламан. 

Албатта, клуб доирасида трансфер билан боғлиқ муаммоларни бошқа инсонлар амалга оширишади. Бироқ асосий таркибдан ёки заҳира ўриндиғидан ким жой олишини фақатгина мураббий ҳал қилади.

Бэйл "Бетис"га қарши майдонга тушишини айтишим мумкин, аммо ушбу баҳс унинг оҳирги учрашуви бўладими йўқми ошкор қила олмайман.

Таъкидлаб ўтишим жоизки, ушбу мавсум биз учун жуда қийин кечди, кейинги мавсум мухлсилар биз билан фахрланишларига аминман, - дея Зиданнинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!