Зидан: "Реал"ни Варансиз тасаввур қила олмайман

  • 2 апрель, 2019, 20:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ҳамюрти Рафаэль Варанни жамоадан кетишини хоҳламаяпти.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ франциялик футболчи ёзда жамоадан кетмоқчи эканлигини маълум қилган эди.

“Реал”ни Варансиз асло тасаввур қила олмайман. У ёш ва 8 йилдан буён Мадрид клубида ўйнаб келмоқда, унда ҳаммаси яхши.

Ортиқ ҳеч нарса ҳақида изоҳ беришни хоҳламайман. Муҳими шундаки, у ҳозир дунёнинг энг зўр клубида тўп сурмоқда ва кўплаб совринларни қўлга киритди”, - дейди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, Варан “Реал” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!