Зидан сиғдирмаган Бэйл яна “Реал”да порлайди!

“Реал”нинг янги бош мураббийи Карло Анчелотти ижарадан қайтиши кутилаётган Гарет Бэйлга ўз муносабатини билдирди. Маълумки, Гарет Бэйл аввалги мураббий Зинедин Зидан етарли даражада имкон бермаганидан кейин “Тоттенхэм”га ўтишга мажбур бўлганди.

- Гарет Англия премьер-лигасида кам ўйнаса ҳам гол ура олди. Айниқса, мавсумнинг охиридаги ўйинларида сермаҳсул бўлди. Мен уни яхши биламан ва у қайтмоқда. Агар тўп тепиш иштиёқини йўқотиб қўймаган бўлса, уни ажойиб мавсум кутмоқда. Бунга шубҳам йўқ.

Мен ҳали ҳам Бэйл, иско ва Марселога ишонаман ва улар ўйнашни истаса, “Реал” учун тўп тепиши мумкин, - деди Карло Анчелотти.

Гарет Бэйл ўтган мавсумда “Тоттенхэм” сафида барча турнирларда 34 та учрашув ўтказиб, 16 та гол урди ва учта голли пас берди. Унинг “Қироллик клуби” билан яна бир йиллик шартномаси бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!