Зидан тез орада иш бошлайди. Бошқарадиган жамоаси аниқ бўлди

“Реал” бош мураббийлигини топширганидан бери ишсиз юрган Зинедин Зидан тез орада яна мураббийлик фаолиятини тиклаши кутилмоқда.

Sport.es сайтининг ёзишича, франциялик мутахассис “Марсель”ни бошқариши кутилмоқда.

Яқинда Зидан тарихий ватани – Жазоир терма жамоасини бошқариш таклифни олганди. Жазоир футбол федерацияси Африка Миллатлар кубогидаги муваффақиятсизликдан кейин  24 январь куни бош мураббий Жамил Бельмадини ишдан олди.

Манбанинг таъкидлашича, Зинедин Зидан “Марсель”ни бошқариш ниятида жазоирликларнинг таклифига рад жавобини берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!