Зидан трансферлар борасидаги саволга кескин жавоб қайтарди

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Бетис"га қарши Испания Ла Лигаси 3-тур баҳсидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида трансферлар масаласидаги саволларга узил-кесил жавоб қайтарди:

"Йўқ. Мен сизларга яна неча маротаба қайтарай: қўл остимдаги таркибдан мамнунман. Трансферлар бўлмайди. Биз ўз ресурсларимизга таянган ҳолда натижаларга эришмоқчимиз", - деди франциялик мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!