Зидан ва Перес яна келишолмай қолди

Хабарингиз бор бундан аввалроқ "Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан ёзда жамоадан кетмоқчи эканлигини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди.

AS нашри тарқатган хабаргак ўра “қироллик клуби”да франциялик футболчининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган бир нечта футболчининг номзоди бор. Аммо, клуб президенти Флорентино Перес ва бош мураббий Зинедин Зиданнинг бу масалада қарашлари турлича бўлмоқда. Улар Вараннинг ўрнига кимни сотиб олиш борасида ўзаро бир тўхтамга кела олишмаяпти.

Перес "Атлетико"дан Хосе Хименесни олиб келишни хоҳламоқда, Зидан эса "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалини кўзламоқда.

Таъкидлаш керакки, Перес қизиқаётган 24 ёшли уругвайлик футболчининг трансфери “Реал”га 120 млн еврога, Кулибалиники эса 150 млн евро тушиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)