Зидан ва Сульшернинг орзуси армонга айланди

“Ренн” футболчиси Эдуардо Камавинга учун жиддий даъвогарлик қилган “Реал” ва “Манчестер Юнайтед” ёзда бу футболчини ололмайди.

17 ёшли футболчи қатор гранд клублар таклифига рад жавобини бериб, келаси мавсумда ҳам Франция қолишини маълум қилди.

- Биз иқтисодий муаммолар гирдобидамиз. Камавингага нарх қўйганимиз ҳам йўқ. У ҳаммасини яхши англаган ҳолда, камида яна бир йил жамоада қолиб, бизга ёрдам беришга қарор қилди, - деди “Ренн” президенти Николас Холвек.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!