Зидан: "Хамес яхши формада. Бэйл муҳим футболчи"

"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан "Сельта"га қарши ўйин олдидан бир қатор саволларга жавоб берди.

Бэйл борасида

"У кетадигандек эди, лекин у ҳали ҳам биз билан. Бэйл муҳим футболчи. Асосий таркибни аниқлашда бош оғриққа дуч келаман."

Хамес борасида

"У яхши формада, Хамес жамоамизда эканлигидан хурсандман."

Винисиус борасида

"У эндигина 18 ёшда, мен уни ҳам қолганлар каби кўраман. Менинг вазифам, энг яхши ўйинчиларни танлаш."

Кубо борасида

"Умид қиламанки, у яхшиланишда давом этади. Кубо ўйнашни "Кастиля"дан бошлайди, аммо у "Реал" нинг келажаги."

Неймар борасида

"У "Реал" ўйинчиси эмас, мен фақат ўз жамоамга эътибор қаратаман."

Погба борасида

"Мени, жамоамиз футболчиларидан кўнглим тўқ. Ҳозир, бор эътиборим "Сельта"га қарши учрашувга қаратилган."

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!