Зидан Холандни олиш фикридан воз кечди. Ўрнига ундан зўри бор!
“Реал” ёзги трансферлар мавсумида ҳужум чизиғини тўлиқ янгилашга қарор қилди. Мадридликларнинг асосий нишони Килиан Мбаппе ҳисобланади. Франциялик тўпурар билан бирга Эрлинг Холанд ҳам олиб келиниши режалаштирилган эди.
Бироқ, Зинедин Зидан ўз шогирдлари орасида Холанднинг ўрнига ундан тажрибалироқ бўлган Лаутаро Мартинесни кўрмоқчи. Франциялик мутахассис аргентиналик ҳужумчи унинг услуби кўпроқ мос тушишини таъкидламоқда.
Ўз навбатида, Лаутарога мадридликларнинг асосий рақиби “Барселона” ҳам анчадан буён оғиз солмоқда. Каталонияликларга унинг 111 миллион евролик бадал пули оғирлик қиляпти. Бундан ташқари, “Барса” бош мураббийи Рональд Куман Лаутарони олиб келинишига қарши. У ўз ҳамюрти Мемфис Депай трансферини талаб қилмоқда.
Фикрлар