Зидан ёзда Искодан қутулмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуб ярим ҳимоячиси Иско жорий мавсум якунлангач жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақда Испаниянинг El Chiringuito теледастури бошловчиси Хосеп Педрероль хабар берди.

Унга кўра “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан 25 ёшли испаниялик футболчининг сўнгги пайтларда кўрсатаётган ўйинларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти ва мавсум якунлангач раҳбариятдан уни сотиб юборишни сўрамоқчи.

Маълумот учун, Иско жорий мавсум Ла Лигада жами 18та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!